Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилди

    Ижтимоий ҳаёт 6 ноябр 2021 1998

    Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «ECOBOZOR» савдо мажмуасида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг савдо ярмаркаси ўтказилди.

    Учинчи марта ўтказилаётган ушбу ярмарка «Биз биргамиз!» шиори остида Адлия вазирлиги ҳамда Ногиронлар жамияти томонидан ташкил этилди.

    «Биз биргамиз!» ижтимоий лойиҳасининг асосий мақсади – ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, уларни жамиятимизнинг ажралмас қисми сифатида руҳлантириш ҳамда касбий салоҳиятини рўёбга чиқаришдан иборатдир.

    Ярмаркада бутун республикадан 100 га яқин ногиронлиги бўлган шахслар ўзлари тайёрлаган маҳсулотлари билан иштирок этдилар.

    Улар томонидан каштачилик, дурадгорлик, зардўзлик, тикувчилик, қандолатчилик каби халқ ҳунармандчилиги йўналишларида асосан қўл меҳнати билан тайёрланган маҳсулотлар омма эътиборига тақдим этилди. Ярмарка давомида жами 500 миллион сўмлик маҳсулотлар харидорлар томонидан сотиб олинди.

    Тадбир доирасида Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, Интелектуал мулк агентлиги, ФҲДЁ органлари, нотариуслар, адвокатлар ва «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилоти ходимлари томонидан аҳолига сайёр тарзда бепул ҳуқуқий хизматлар кўрсатилди ва маслаҳатлар берилди.

    Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни касбга тайёрлаш, уларга муносиб шарт-шароит яратишни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ногиронлар жамиятининг «Тадбиркор аёл» уюшмаси, «Ҳунармандлар» уюшмаси, «Ватанпарвар» ташкилоти, «Психологлар ассоциацияси» билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

    Ижтимоий лойиҳа хайрия-соғломлаштириш тадбирларига уланиб кетди. Ярмарка иштирокчилари учун Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида кўнгилочар ва спорт-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилди. Улар учун бепул тиббий кўрик, психологлар томонидан эса қизиқарли тренинглар ташкиллаштирилди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates