Қарор билан “Ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш” схемаси тасдиқланди.
Қарорга кўра, проактив шаклда пенсия тайинланган ёки тайинлаш рад этилгани тўғрисидаги маълумотлар фуқароларга СМС-хабар кўринишида юборилади.
Бунда СМС-хабарни етказиш имкони бўлмаганда хабарлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан фуқаронинг яшаш манзилига етказиб берилади.
2025 йил 1 октябргача “Пенсия” ахборот тизимида фуқароларнинг ЖШШИР маълумотлари асосида уларнинг номига расмийлаштирилган мобил алоқа абонент рақамларига қўнғироқ қилиш имконияти яратилади.









