Ҳаж зиёрати даврида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди

    40 нафардан зиёд зиёратчилар хорижга чиқиш паспортларини йўқотган.

    "Ҳаж-2025" мавсуми давомида Ўзбекистондан 15 мингдан зиёд ҳожиларнинг Ҳаж амалларини тартибли ва намунали адо этишлари таъминланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йилдаги Ҳаж мавсумига ўзбекистонлик ҳожиларнинг Саудия Арабистонига келишлари 13 майдан бошланиб, 30 майга қадар давом этди. Шунингдек, Ҳаж ибодатлари тугаганидан сўнг юртимиз ҳожиларининг Ўзбекистонга қайтиб кетиши 12 июндан бошланди. Сўнгги ҳожилар 29 июнь куни ҳаво қатновлари орқали Ватанга қайтди.

    Хабарда айтилишича, бу йилги Ҳаж ибодати пайтида кузатилган жазирама оқибатида ва сурункали касаллиги бўлган тўрт нафар ватандошимиз Саудия Арабистонида вафот этди.

    Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг огоҳлантиришларига қарамай бу йилги Ҳаж мавсумига ноқонуний йўллар билан борган яна тўрт нафар ватандошимиз ушбу мамлакатда оламдан ўтди.

    Бундан ташқари, Ҳаж ибодати тугаганидан сўнг Бош консулхонага 40 нафардан зиёд зиёратчилар хорижга чиқиш паспортларини йўқотгани боис Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш учун мурожаат қилган.

    "Таъкидлаш керакки, мазкур "Ҳаж-2025" мавсумида юртимизнинг Жиддадаги Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароларига барча зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдамни тезкорлик билан кўрсатиб келмоқда.
    Мухтасар айтганда, "Инсон қадри ҳамма нарсадан устун" тамойили Ўзбекистон сиёсатининг энг устувор жиҳатларидан бири экани ва бу ғоя ҳаётимизга тадбиқ этилаётганига "Ҳаж-2025" мавсуми давомида яна бир бор ўз исботини топди," дейилади хабарда.


    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates