Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматининг хабар беришича, шу йилнинг 12 июнь кунидан эътиборан Саудия Арабистонидаги ҳожиларимиз бир неча кун давомида навбати билан она Ватанимизга қайтиб келади.
Ҳамюртларимиз Жидда шаҳридан мамлакатимизнинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларига тўғридан-тўғри парвоз қилади.
Ташиш ишларига “Узбекистан Аирwайс“ акциядорлик жамиятининг замонавий самолётлари, малакали учувчи ва борт кузатувчилари жалб этилган.








