Тайинлов шу йилнинг 5 март куни амалга оширилган. Лекин Маданият вазирлиги бу ҳақида расман хабар бермади.
Янги раҳбар ҳақидаги маълумотлар маданият вазири Озодбек Назарбековнинг ижро интизомига оид ўтказган йиғилиши ҳақидаги пресс-релиз вазирлик сайтига жойлаштирилган ва у ерда Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг сурати ва фаолияти борасида топшириқлар берилгани тўғрисида маълумотлар мавжуд, холос.
Эслатиб ўтамиз, у 2017—2020 йилларда ҳам «Ўзбекконцерт»га раҳбарлик қилган эди. Абдуқаҳҳоров Ҳозирга қадар Маданият вазирлиги ҳузуридаги халқаро фестиваллар дирекцияси раҳбари эди.