баннер
15 апр 2025
21:35

    Норвегия: Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси товуқ тухуми билан тақдирланди

    “Брюне” жамоаси дарвозабони Ян де Бурга тўрт қути тухум топширилди.

    “Брюне” футбол бўйича Норвегия чемпионатининг 1-туридан ўрин олган “Бодо-Глимт”га қарши ўз майдонида ўтган ўйинда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

    Мезбонлар дарвозабони Ян де Бур учта сейв амалга оширди, 55-дақиқада пенальтини қайтарди ва мағлубиятга учраганига қарамай, учрашув якунида энг яхши футболчи деб топилди. Мукофот сифатида нидерландиялик дарвозабонга ноодатий соврин – 4 қути товуқ тухуми топширилди. Бу ҳақда клубнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берилди.

    24 ёшли де Бур “Брюне”га 2025 йилнинг февралида келиб қўшилган эди. “Бодо-Глимт”га қарши ўйин унинг клубдаги дебюти эди, деб хабар беради sportmail.ru.


    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech