Нуфузли халқаро рейтингда Ўзбекистон ўрнини сезиларли даражада яхшилади

    Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Бошқарув сифати индикаторларининг (Worldwide Governance Indicators) 2021 йил якунлари бўйича натижалар эълон қилинди.

    Ўзбекистоннинг ушбу рейтингда баҳоланиши халқаро ҳамжамиятдаги мамлакатимизнинг ижобий имиджини шакллантиришда муҳим омил ҳисобланади.

    Бошқарув сифати индикаторларини шакллантиришда умумий ҳисобда 30 та ахборот манбаларидан фойдаланилади. Ўзбекистоннинг кўрсатгичларини ҳисоблашда олдинги йилдан фарқли ўлароқ, 16 та (“The Economist Intelligence Unit”, “Freedom House”, «Осиё тараққиёти банки», АҚШ давлат департаменти, «Бертелсман фонди» ва бошқа кўплаб ташкилотлар) ахборот манбасидан фойдаланилган.

    Ўзбекистонни баҳолашда янги қўшилган ахборот манбаси сифатида «Сиёсий хавф хизматлари халқаро мамлакат рисклари бўйича қўлланмаси»маълумотларидан фойдаланилган.

    Янгиланган рейтинг натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг барча 6 та индикаторларидаги натижаларисезиларли даражада ўсди.

    Жумладан, «Ҳукумат самарадорлиги»кўрсатгичида Ўзбекистон 208 та мамлакат орасида116-ўринни эгаллаб, аввалги натижасини 22 поғонагаяхшилади. «Сиёсий барқарорлик ва зўравонлик/терроризимнинг мавжуд эмаслиги» кўрсатгичида натижамиз 19 поғонага ўсиб 130-ўринда қайд этилди.

    «Тартибга солиш сифати» йўналишидареспубликамизнинг ўрни сезиларли даражада, 33 поғонага ўсди. Бу борада Ўзбекистон 144-ўринда қайд этилди.

    Мамлакатимизнинг «Коррупцияни тийиб туриш»индикаторидаги натижаси 15 поғонага яхшиланиб 161-ўринда қайд этилган.

    «Ҳуқуқ устуворлиги» йўналишида мамлакатимиз168-ўрин (+13 поғона), «Аҳоли фикрини ҳисобга олиш ва ҳисобдорлик» кўрсатгичи бўйича 182-ўринда (+12 поғона) қайд этилди.

    «Тартибга солиш сифати» кўрсатгичида мамлакатимизнинг 33 поғонага ўсишига бу борада сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар хизмат қилди.

    Хусусан, норма ижодкорлиги сифатини оширишмақсадида тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти жорий этилди. Ҳуқуқий экспертиза турлари коррупцияга қарши ва гендер-ҳуқуқий экспертизалари орқали кенгайтирилди.

    Бу борада Адлия вазирлиги ташаббуси билан сўнгги бир неча йил ичида 4000 дан ортиқ ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлар тартибга солувчи гильотина усули ёрдамида бекор қилинди. Натижада амалдаги қонунчилик 10 фоизга қисқартирилди.

    2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига мувофиқ, навбатдаги мақсад «тартибга солиш юки»ни камайтириш, қонунчилик ҳужжатларини қисқартириш, давлат органлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш.

    Шунингдек, қонун ҳужжатларини кодификациялаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, «Инвестициялар ваинвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун қабул қилинган бўлиб, унда 3 та қонун ҳамда 50 дан ортиққонуности ҳужжатларини бирлаштирган. Шу билан бирқаторда, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун қабул қилиниб, 100 дан ортиқ қонун ости ҳужжатлари бекорқилинди.

    Таъкидлаш жоизки, ҳуқуқий базани ихчамлаштириш бўйича ишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Жумладан, Адлия вазирлигитомонидан «Тадбиркорлик кодекси» лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб у билан яхлит 9 та амалдаги қонун, 2 та янги қонун лойиҳалари ва 10 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари бирлаштирилмоқда.

    Бундан ташқари, бюрократияни қисқартириш мақсадида ушбу кодекс лойиҳасида тадбиркорлик фаолиятидаги амалдаги текширувлар сони 2 баробар қисқартирилиши назарда тутилган.

    «Ҳукумат самарадорлиги» кўрсатгичида мамлакатимизнинг ўрни яхшиланиши маъмурий ислоҳотлар билан боғлаш мумкин.

    Бугунги кунда ушбу йўналишдаги ишлар 2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқишда эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий юстувор йўналишлар асосида амалга оширилмоқда.

    Бу борада 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида» Ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадорликка хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизимини жорий қилиш», «Давлат бошқаруви тизимида маъмурий яппаратни ихчамлаштириш ва иш жараёнларини мақбуллаштириш», «Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш» мақсадларини амалга ошириш белгиланган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates