Улар орасида тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Надя Мурад, актриса Шэрон Стоун ва ўзбекистонлик тадбиркор Дилором Йўлдошева бор.
Икки йил аввал Дилором Йўлдошева бахтсиз ҳодиса оқибатида иккала оёғини йўқотган. Фалокатга қарамай, у умидсизликка тушмади ва ўзининг тикувчилик бизнесини очди. У ишчилар ва мактаб ўқувчилари учун кийим тикиш бўйича шартномалар тузиб, ўзи ва ўнлаб бошқа аёлларни даромад билан таъминлади.
BBC'нинг "100 нафар аёл" лойиҳаси шуни кўрсатмоқдаки, дунёнинг турли бурчакларидаги аёллар дуч келаётган барча қийинчиликларга қарамасдан, уларнинг кўпчилиги ўз зиммасига етакчилик вазифасини олиб, жамиятдаги ўзгаришлар учун курашишни давом эттирмоқда.