Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри М.Нурмуҳаммедов кўчасида «МАН» русумли пропран газ ташувчи юк автомобили ағдарилиб кетди.
Хабар қилинишича, ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақдаги малумот ФВБга 14 март куни соат 03:05 да келиб тушган.
Хабарга асосан ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус-техника ва қутқарув анжомлари ёрдамида тезкорлик билан кўрилган чоралар туфайли содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятнинг олди олинган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва тан-жароҳати олганлар йўқ.