Транспорт вазирлигининг хабар беришича, вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Jizzax orient trans” ХК томонидан ХХР ишлаб чиқарилган 30 дона замонавий “Zhongtong” русумли автобуслари олиб келинди.
Ушбу автобуслар Жиззах шаҳридаги 3 та янги йўналишларга брутто-шартномаси асосида жойлаштирилиши режалаштирилган.
1-йўналиш: 107-сонли “Зилол МФЙ – Нурафшон МФЙ“ йўналиш
2-йўналиш: 110-сонли “Сўғдиёна МФЙ – Учариқ МФЙ“ йўналиш
3-йўналиш: 113-сонли “Жиззах АШБ – Товар ХАБ“ йўналиш









