Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифини ёритишда иштирок этган журналист Азиза Қурбонова ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.
Қайд этилишича, Лойиҳа ҳақида кеча Франция ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган идоравий ҳужжатлар имзолаш маросимида эълон қилинган.
Тошкентда трамвай линияларини Франциянинг Алстом машинасозлик компанияси қуриши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда трамвай илк бор 1912 йилда ишга тушган бўлиб, шаҳар транспорт тизимида муҳим ўрин тутган.
Мустақилликдан кейин Тошкентда транспорт тизимида автобус ва метрополитенга эътибор кучайди. Автомобиллар сони кўпайгани ва шаҳар инфратузилмаси ўзгаргани сабабли трамвай йўналишлари қисқартирилди. 2016 йил 2 майда Тошкент шаҳар ҳокимияти трамвай тизимини тўлиқ ёпиш ҳақида қарор қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев 2022 йилнинг февралида Самарқанд вилоятига ташрифи давомида фуқаролар мурожаати сабаб трамвайни Тошкентга қайтаришни айтиб ўтганди.
«Трамвайни Тошкентга ҳам қайтармоқчимиз. Фуқаролардан бу борада кўплаб хатлар ва мурожаатлар келяпти», деган эди Президент.
Ҳозирда мавжуд ягона трамвай тизими Самарқандда бўлиб, илк бор 2017 йилда қайта ишга туширилган.