Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Шу йилнинг 8-октябрь куни соат 12:47 да Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, “Жеке Терек” МФЙ жойлашган қурилиш моллари сақланиб келинган омборхонада ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушди.
Хабарга асосан 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:53 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:15 да батамом ўчирилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.