Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси доирасида МДҲ бош котибининг ўринбосари, Ўзбекистон дипломати Илҳом Тўйчиевич Неъматовни Россия Федерациясининг “Дружба“ (“Дўстлик“) ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Илҳом Неъматовнинг МДҲни ривожлантиришдаги хизматларини, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси сифатидаги фаолияти давомида мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссасини қайд этиб, мукофотни топширди.