Сенатда “Хотира поезди” маданий-маърифий тадбири иштирокчи ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди

    Жорий йил 8 октябрда Сенат Раиси “Хотира поезди” маданий-маърифий тадбирида иштирок этган ёшлар билан учрашув ўтказди.

    Мазкур лойиҳа 2022 йилда йўлга қўйилган.

    Ундан кўзланган асосий мақсад ёшларни Иккинчи жаҳон уруши тарихи билан чуқурроқ таништириш, қирғинбарот жанглар кечган жойларга бориб, уруш даврининг даҳшатлари, талафотлари ҳақида тушунча ва тасаввур ҳосил қилиш ҳамда аждодларимизнинг қаҳрамонликларини бир умр ёдда сақлаш авлодларнинг муқаддас бурчи эканини англатишдан иборат.

    Жорий йил 20 июндан 5 июлга қадар ташкил этилган “Хотира поезди” лойиҳасида Ўзбекистондан 15 нафар ўқувчи иштирок этди.

    Учрашув давомида ёшларнинг ушбу лойиҳадан олган таассуротлари ва фикр-мулоҳазалари ҳамда масъулларнинг таклиф-тавсиялари эшитилди.

    Шунингдек, Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистон иштирокининг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтди.

    Жумладан, мамлакатимиз ҳудудида яшаган 6 ярим миллион аҳолининг 1 ярим миллионидан ортиғи урушда иштирок этган. Уларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлган ва 133 мингга яқин юртдошимиз бедарак йўқолган. 60 мингдан ортиқ ватандошимиз урушдан ногирон бўлиб қайтган.

    Халқимиз уруш туфайли фронт ҳудудларидан кўчириб келтирилган қарийб 1,5 миллион кишини ўз биродарларидек қабул қилган. Уларнинг 250 мингдан зиёди болалар эди. Юзлаб ўзбек оилалари эвакуация қилинган етим болаларни ўз бағрига олгани, охирги бурда нонини ҳам улар билан баҳам кўргани инсонпарварликнинг чинакам намунаси бўлди.

    Бир сўз билан айтганда, халқимизнинг Иккинчи жаҳон уруши даврида фронт ичида ва фронт ортида кўрсатган қаҳрамонлиги шу қадар юксак бўлганки, бу шонли ғалабани Ўзбекистонсиз, ўзбек халқисиз асло тасаввур қилиб бўлмайди.

    Сенат Раиси ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор йўналишларга тўхталиб ўтди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates