Тошкент — Куала Лумпур рейсида ўғирлик содир этилди

    Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг 2024 йил 15 август куни HY553 Тошкент – Куала-Лумпур йўналиши бўйича амалга оширган авиақатновида йўловчиларнинг қимматбаҳо буюмлари ўғирланди.

    Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати маълум қилди.

    Авиақатнов Куала-Лумпурга етиб келгач, ҳаво кемаси экипажи томонидан полиция хизмати чақиртирилди. Бортдаги йўловчиларга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг чақиртирилгани эълон қилинди.

    Экипаж ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан биргаликда ҳаво кемасини кўздан кечириш бўйича тегишли процедураларни амалга оширди, ушбу жараёнда эса барча буюмлар топилди. Гумон қилинган чет эл фуқаролари шу жойнинг ўзида ушланган ва вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Малайзия пойтахти полиция хизматига олиб кетилган.

    "Авиакомпаниялар йўловчиларнинг қўл юки учун жавобгар эмас. Қимматбаҳо буюмлар ва пул маблағлари ҳар доим ўзингизда бўлиши керак. Бундан ташқари, буюмларингизни ҳаво кемаси салонига қатъий равишда ўриндиғингиз тепасида ёки олдингиздаги ўриндиқ остида жойлаштириш тавсия этилади, дея эслатиб ўтди авиакомпания.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates