"Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг хабар беришича, юк бўлими эшигининг нотўғри сигнализацияси ишга тушганлиги сабабли, экипаж баландликка кўтарилишни тўхтатиб, процедураларга мувофиқ, жўнаб кетиш аэропортига қайтишга қарор қилган.
Хабарда айтилишича, авиакомпания мутахассислари ҳаво кемасини парвозга тайёргарлик кўриш бўйича барча зарур ишларни амалга оширилган ва ҳаво кемаси яқин фурсатларда ўз йўналиши бўйича парвозни амалга оширади.
Ноқулайликлар учун узр сўралди.