Нью-Деҳлида таксининг одамлар устига юриб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

    Ҳиндистон пойтахти шарқидаги бозорда такси машинаси катта тезликда одамлар устига юриб кетиши туфайли 1 киши ҳаётдан кўз юмди ва 15 киши жароҳатланди.

    Ҳодиса Газипур ҳудудидаги бозорда содир бўлган. Етти кишининг аҳволи оғир. Видеокузатув камералари кўрсатганидек, такси тўсатдан йўлдан бурилиб, одамлар устига юрган.

    Ҳайдовчи ҳодиса жойидан қочишга уринган, бироқ ғазабланган оломон томонидан қўлга олинган, улар унинг машинасини ағдариб юборишган. Айбдор шахсни полиция бўлимига олиб кетишди. Маълум бўлишича, у маст ҳолатда машинани бошқарган, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates