Нью-Йорк фонд биржасида шакар нархи рекорд даражада ўсди

    Бизнес 26 июн 2020 1305

    Ушбу чоракда глобал савдоларда шакар нархи охирги тўрт йил ичида энг катта ўсишни кўрсатмоқда. Хусусан, Нью-Йорк фонд биржасида шакар хом ашёсининг фьючерс шартномалари нархлари март ойи охиридан деярли 13 фоизга кўтарилди. Бу 2016 йилнинг иккинчи чорагидан бери энг катта ўсиш ҳисобланади.

    Экспертларга кўра, мазкур ҳолатга нефт бозорларидаги жонланиш ва шакар ўрнини босувчи маҳсулотларни етказиб беришдаги узилишлар сабаб бўлган.

    Халқаро Шакар Ташкилотининг ((ISO) май ойидаги ҳисоботига кўра, коронавирус пандемиясидан бери глобал шакар истеъмоли 2,1 миллион тоннага камайган.

    Аммо бу шакар бозорида нарх тушишини англатмайди.

    Боиси, COVID-19 туфайли мамлакатларда ўрнатилган карантин чоралари маҳсулот етказиб беришда узилишларга олиб келиш эҳтимоли бор, бу эса глобал шакар бозорида нархларнинг яна ўсишига олиб келиши мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates