ОАВ: Гаитидаги энг йирик қамоқхонадан маҳбусларнинг оммавий қочиб кетиши чоғида ўн киши ҳалок бўлди

    Гаитидаги энг йирик қамоқхонадан маҳбусларнинг оммавий қочиб кетиши чоғида ўн киши ҳалок бўлди. Бу ҳадқа Франс-Пресс агентлиги хабар берди.

    Аввалроқ Métronome радиостанцияси қуролли шахслар тартибсизликлар рўй берган Гаити пойтахти Порт-о-Пренсдаги миллий қамоқхонага ҳужум қилгани ва маҳбусларни озод қилгани ҳақида хабар берган эди.

    “Бир неча минг маҳбуснинг қочиши пайтида камида ўн киши ҳалок бўлди”, дейилади агентлик хабарида.

    Агентлик маълумотларига кўра, ҳужумдан олдин қамоқхонада бўлган 3800 га яқин маҳбусдан ҳозирда юзга яқини қамоқда қолмоқда.

    Гаити ўнлаб йиллар давом этаётган ҳамда 2021 йил июль ойида Президент Жовенель Моизнинг ўлдирилишидан кейин кучайган ижтимоий-сиёсий инқирозни бошдан кечирмоқда. Ўшандан бери расмийларнинг ҳаракатсизлиги товламачилик, тўлов эвазига одам ўғирлаш ва мамлакатнинг барча ҳудудларини, шу жумладан ёқилғи терминалларини назорат қилиш билан шуғулланадиган уюшган гуруҳларнинг мисли кўрилмаган даражада кучайишига олиб келди, деб хабар беради ria.ru.