ОАВ: Шимолий Корея кемага қарши ракетанинг янги турини синовдан ўтказди

    КХДР ҳукумати чоршанба куни мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари томонидан қўлланиладиган янги турдаги “ер-кема” ракетаси Падасури-6ни синовдан ўтказди, деб хабар берди КХДР Марказий телеграф агентлиги.

    “Корея Халқ Демократик Республикаси Давлат маъмурияти раиси Ким Чен Ин 14 февраль куни бўлиб ўтган “ер-кема” синфидаги янги турдаги “Падасури-6” ракетасининг баҳолаш синовларини назорат қилди”, дейилади агентлик сайтида.

    Агентлик маълумотларига кўра, ракеталар Япон денгизи узра 1400 сониядан кўпроқ (23 дақиқа 20 сония) учиб ўтган ва қайиқни нишонга олган. Қайд этилишича, Ким Чен Ин, айниқса, мамлакат чегара сув ҳавзаларида ҳарбий тайёргарликни кучайтириш бўйича буйруқ берган.

    Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси 14 февраль куни КХДР Япония денгизида бир нечта номаълум қанотли ракеталарни учирганини маълум қилди, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates