ОАВ: Тайвандаги пейжер ишлаб чиқарувчи компания раҳбари сўроққа чақирилди

    Тайваннинг Golden Apollo компанияси бошқаруви раиси Сюй Цингуан сўроққа чақирилди, деб хабар бермоқда Тайван телеканали TVBC.

    17 сентябрь куни Ливаннинг турли ҳудудларида деярли бир вақтнинг ўзида кўплаб пейжерлар портлади, фавқулодда вазият оқибатида 12 киши, жумладан, икки нафар бола ҳалок бўлди, 2,8 минг киши жароҳатлар билан шифохоналарга етказилди. Баъзи ОАВ хабарларига кўра, улар Тайван компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиши мумкин.

    Телеканал маълумотларига кўра, ҳозирда Сюй Цингуан бу ишда гувоҳ сифатида иштирок этмоқда. Дастлабки тергов портлаган пейжерларнинг корпуси ва таркибий қисмлари Golden Apollo компаниясига “ҳеч қандай алоқаси йўқлигини” кўрсатди, улар фақат компаниянинг лицензияланган маркаларига эга.

    Компания бошқаруви раисининг ўзи таъкидлаганидек, унинг компанияси портлаган AR-924 пейжер моделларига ҳеч қандай алоқаси йўқ, чунки улар Венгриянинг BAC компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва сотилган. Сюй Цингуаннинг таъкидлашича, Golden Apollo маркировкасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиш қонунчиликка зид эмас, компаниянинг “фойдани рад этишга ҳеч қандай асоси йўқ эди”. Нашрнинг аниқлик киритишича, компания идорасида ҳам текширув ўтказилган ва ҳеч қандай қоидабузарликлар аниқланмаган.

    20 сентябрь куни Тайван маҳаллий ҳукумати иқтисодий бўлими раҳбари Го Чжихуэй Ливанда портлаган пейжерлар Тайванда ишлаб чиқарилмаганини маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates