Қурилиш вазирлиги ижтимоий тармоқлада аҳоли томонидан кўтарилган масалалар юзасидан таҳлилий маълумот тақдим этди.
Унда қайд этилишича, Президентимизнинг “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 28 ноябрдаги фармонига асосан
2020 йилда 30010 та квартирали арзон уй-жойлар қуриш белгиланган
Жумладан:
- 2020 йилда «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ буюртмачилигида қишлоқ жойларда 8 000 та кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш;
- 2020 йилда «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК» МЧЖ буюртмачилигида шаҳарларда 4 256 та кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш;
- 2020 йилда қишлоқ жойларда янги тартибга мувофиқ 4 000 такўп квартирали уй-жойлар қуриш;
- 2020 йил шаҳарларда янги тартибга мувофиқ 13 754 та кўп квартирали уй-жойлар қуриш белгиланган.
2021 йил 5 февраль ҳолатига Давлат қабул қилиш комиссиясининг далолатномалари расмийлаштириш ишлари бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
- «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ томонидан 5947 та (74,3%);
-«Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК» МЧЖ томонидан 2118 та (49,8%);
- Қишлоқ жойларда янги тартибга мувофиқ 1159 та (29,0%);
- Шаҳарларда янги тартибга мувофиқ 453 та (3,3%) бажарилган;
Жами 30010 та кўп квартирали уй-жойлардан 9 677 таси (32,2%) фойдаланишга топширилди.
-Ҳудудий назорат инспекциялар томонидан мазкур объектлар қурилиши давомида жами 8 197 маротаба назорат ишлари амалга оширилди, - дейди Қурилиш-назорат инспекцияси қурилиш-монтаж ишлари устидан назорат бўлими бошлиғи ўринбосари Ўктам Шамсиддинов. - Объектларнинг қурилиш-монтаж ишлари жараёнида камчилик ва нуқсонлар аниқланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган жами 2 125 та ёзма кўрсатмалар берилди. (шундан, 1346 та пудратчига, 614 та буюртмачига, 165 та лойиҳа ташкилотига)
Объектлар қурилишида 158 та ҳолат бўйича сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари вақтинчалик қайта бажарилгунга қадар жами
5,4 млрд.сўмлик маблағ буюртмачи томонидан чегириб қолинди.
Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 99-моддасига асосан 89 та мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий ҳужжатлар тўплами тайёрланиб, тегишлилиги бўйича маъмурий судларга юборилган.
Б.ХИДИРОВА,
“Янги Ўзбекистон” мухбири









