Одам савдосида гумонланган аёл Уммондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Хавфсизлик 5 октябр 2023 604

    Гумонланаётган шахс қизларни чет элга олиб келган ва у эрда шериклари билан жабрланувчиларнинг паспортларини олиб қўйиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган.

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан одам савдоси жиноятида гумон қилинаётган аёл Маскатдан Тошкентга олиб келинди.

    Уммон султонлиги томонидан одам савдоси жиноятини содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ИИВ Интерпол Миллий марказий бюроси ходимларига топширилди.

    Қидирилаётган шахс 2022 йилда бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, Бирлашган Араб Амирликлари ва Уммонда яхши маошли иш ва гўзал ҳаётни ваъда қилиб, қизларни чет элга олиб келган ва у эрда шериклари билан жабрланувчиларнинг паспортларини олиб қўйиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилганлар.

    Жиноятчини қўлга олиш ва Ўзбекистонга экстрадициясини таъминлаш Тошкент ва Маскат Интерпол Миллий маркази бюролари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик ва тезкор-ахборот алмашинуви туфайли амалга оширилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates