Оғир атлетика: Оғабек Тўхтаев жаҳон чемпионатининг силтаб кўтариш машқида 177 килограмм натижа қайд этди

    Айни кунларда Грециянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.

    Кеча ўғил болалар ўртасида -73 килограмм вазндаги баҳслар ўтказилди ва унда ҳамюртимиз Оғабек Тўхтаев ҳам муносиб иштирок этди.

    Даст кўтариш машқида Оғабек дастлабки уринишида 133 килограмм тошни кўтарган бўлса, кейинги уринишида 136 килограмм тошни ўзига бўйсиндирди. Бироқ, сўнгги уринишда спортчимизга 139 килограмм тош оғирлик қилди.

    Силтаб кўтариш машқида эса ҳамюртимиз ўзининг барча уринишларидан самарали фойланди ва ўз иштирокини 177 килограмм натижа билан якунлади.

    Иккикурашда кўра умумий ҳисобда 313 килограмм натижа қайд этган Оғабек Тўхтаев якунда 4-ўрин билан чекланди. Шундай бўлса-да, ушбу жаҳон чемпионати ёш спортичимиз учун катта тажриба мактаби вазифасини ўташига ишонамиз.

    Жаҳон чемпионатида кучли учлик эса қуйидагича кўриниш олди:

    Ўғил болалар, -73 кг вазн тоифаси

    1. Ризқи Жуниансяҳ (Индонезия) умумий 341 килограмм (даст кўтариш 156 (рекорд) + силтаб кўтариш 185 килограмм);

    2. Алексей Чуркин (Қозоғистон) 329 (146 + 183) килограмм;

    3. Раян Гримсланд (АҚШ) 327 (145 + 182) килограмм;

    4. Оғабек Тўхтаев (Ўзбекистон) 313 (136 + 177) кг.

    Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

    Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates