Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосарлари тайинланди

    Умида Абдуллаева ва Мукаррам Нурматова Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари бўлди.

    Оила ва хотин-қизлар қўмитасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

    Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан лавозимга тайинланган Қўмита раисининг биринчи ўринбосари – Абдуллаева Умида Ҳазратовна, Қўмита раиси ўринбосари Нурматова Мукаррам Ахмедовналар жамоага таништирилди, дея хабар берди Қўмита ахборот хизмати.

    Сенат раиси Т.Нарбаева ҳамда Бош вазир ўринбосари З.Махкамова лавозимга киришган раҳбарларнинг шу кунгача амалга оширган фаолиятидаги ютуқларини эътироф этиб, келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилади.