Округ комиссиясининг дастлабки йиғилиши ўтказилди

    Айни вақтда «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг лойиҳаси бўйича жорий йилнинг 30 апрель кунига белгиланган референдумни ўтказиш бўйича тайёргарлик қизғин паллага кирди.

    Айни вақтда «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг лойиҳаси бўйича жорий йилнинг 30 апрель кунига белгиланган референдумни ўтказиш бўйича тайёргарлик қизғин паллага кирди.

    Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва мамлакатимизнинг барча вилоятларида Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи округ комиссиялари фаолиятини бошлади. Хусусан, 5-Навоий округ комиссияси ҳам ўзининг дастлабки йиғилишини ўтказди.

    Унда округ комиссияси раиси Назира Тоғаева вилоятда референдумни ўтказиш бўйича тайёргарлик жараёнлари ва амалга оширлаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

    – Округ комиссияси ўз фаолиятини қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлилик тамойиллари асосида ташкил этади. Комиссия қарорлари очиқ овоз бериш орқали комиссия умумий таркибининг кўпчилик овози билан қабул қилиниши таъминланади, – дейди Референдум ўказувчи 5-Навоий округ комиссияси раиси Назира Тоғаева.

    Жараёнда референдумни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни қонунчиликда белгиланган муддатларда босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида 5-Навоий округ комиссиясининг референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш календарь режаси комиссия аъзолари эътиборига ҳавола этилди. Албатта, ушбу режа рефеендум жараёнини тўғри ва самарали ташкил этиш, мавжуд куч ва имкониятларни оқилона тақсимлаш ҳамда йўналтиришда муҳим омил ҳисобланади.

    Шу асосдаЎзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 5-Навоий округ комиссиясининг «Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича иш ва календарь режаси» комиссия аъзолари томонидан тасдиқланди.

    Кун тартибидаги навбатдаги масалаларда Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида округ комиссияси аъзоларининг навбатчилик жадвалини тасдиқлаш, 5- Навоий округ комиссияси ҳудудида 411 та участка Референдум комиссиялари тузиш, округ комиссиясининг иш ҳужжатлари номенклатураси тўғрисидаги масалалари кўриб чиқилиб, округ комиссияси аъзолари томонидан тасдиқланди.

    Қайд этиш жоиз, референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида қонунийлик, мустақиллик, холислик, очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик тамойилларига тўла амал қилишда оммавий ахборот воситлари билан ҳамкорликни кучайтиришни тақозо этади. Шу боис йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 5-Навоий округ комиссияси ҳузурида матбуот маркази тузиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилиб, марказ раҳбари ва унинг аъзолари таркиби тасдиқланди.

    Йиғилишда округ комиссиялари аъзолари кўриб чиқилган ҳар бир масала бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди ва Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 5-Навоий округ комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates