Ўзбекистон яна бир қора рўйхатдан чиқарилди

    Ўзбекистон 2000 йилда ушбу рўйхатга киритилган бўлиб, 24 йилдан буён «кузатувдаги давлатлар рўйхати»да қолмоқда эди.

    Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича АҚШ Савдо вакиллигининг (USTR) 301-махсус ҳисоботидаги кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди.

    Ўзбекистон 2000 йилда ушбу рўйхатга киритилган бўлиб, 24 йилдан буён «кузатувдаги давлатлар рўйхати»да қолмоқда эди.

    Муайян давлатнинг «кузатувдаги давлатлар рўйхати»га киритилиши унда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича жиддий муаммолар мавжуд эканлигини кўрсатади ҳамда бевосита хорижий корхоналар томонидан инвестициявий фаолиятни амалга оширишда алоҳида эътибор қаратилади.

    Бугунги кунга қадар Марказий Осиё минтақасидан фақат Ўзбекистон ва Туркманистон «кузатувдаги давлатлар рўйхати»да қолиб келаётган эди.

    Мана бугун охирги беш йилда интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш тартибларини соддалаштириш, улар бўлган ҳуқуқларни самарали ҳимоя қилиш, халқаро шартномаларга аъзо бўлиш ва ташқи алоқаларни ривожлантириш ҳамда ЖСТнинг TRIPS битими талабларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш йўналишида амалга оширилган тизимли ишлар натижасида шундай натижага эришдик.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates