Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди

    Спорт 11 март 2023 1440

    Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина Бокуда ўтаётган Жаҳон кубогининг учинчи босқичини ҳам медаль билан якунлади.

    Ҳамюртимиз таяниб сакраш дастурида кумуш медални қўлга киритди.

    Икки уриниш натижасига кўра, Оксананинг чиқиши ҳакамлар томонидан 13.433 балл билан баҳоланди. Юртдошимиз фақатгина Франциялик Колин Деваллардан камроқ балл тўплади. Шу тариқа, спортчимиз қаторасига учинчи бор Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилмоқда. Бундан аввалги босқичларда у бронза медалларига сазовор бўлган эди.

    Ҳакамлар Оксананинг чиқишини 13.433 балл билан баҳолади. Бундан олдинги босқичларда у бронза медалларини қўлга киритганди.

    Таяниб сакраш (аёллар):

    Колин Деваллар (Франция) – 13.683
    Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 13.433
    Линмин Ю (Хитой) – 13.383

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates