Олимлар 20-29 октябр кунлари магнит бўронлари бўлишини башорат қилишди. Бу ҳақда РИА Новости Росгидрометга асосан хабар қилди.
Октябрь бошида Фанлар академияси Қуёш физикаси институти Рентген астрономияси лабораториясининг мутахассислари бир ҳафта давомида магнит бўронлари кузатилиши ҳақида хабар берганди.
Магнит бўронларининг таснифида 5та G1 - G5 даража мавжуд бўлиб, заиф бўрон - энергия тизимларининг ишлашида кичик узилишларни келтириб чиқариши ва қушлар ва ҳайвонларнинг кўчишига таъсир қилиши мумкин.
Кучли бўронлар эса қисқа тўлқинли алоқа ва навигация тизимларининг ишламай қолишига, шунингдек саноат тармоқларида электр энергиясининг узилишига олиб келади.