«Оламларга раҳмат Пайғамбар» сийрат танлови ғолиблари аниқланди

    Ижтимоий ҳаёт 12 октябр 2023 1510

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган «Оламларга раҳмат Пайғамбар» номли сийрат танловининг ғолиблари эълон қилинди.

    Танловдаги ижодий ишлар етук уламо ва устозлардан иборат Ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат ва холислик асосида кўриб чиқилиб, муносиб номзодлар танланди.

    Танловнинг якуний натижалари қуйидагича бўлди:

    «Мақолалар» йўналишида:
    1-ўрин – Содиқжанов Абдулбосит («Оламларга раҳмат Пайғамбар»)
    2-ўрин – Мирсагатов Рустамжон («Кечиримли бўлиш – Расулуллоҳдан суннат»)
    3-ўрин – Комилова Юлдуз («Ким сени унингдек яхши кўради»)

    «Медиа ва инновацион лойиҳалар» йўналишида:
    1-ўрин – Юнусова Қурбонбика («Сийратга саёҳат, сийратни ўрганамиз» каби инновацион лойиҳалар)
    2-ўрин – Юнусбеков Аваз («Расулуллоҳ» номли қисқа видеоролик)
    3-ўрин – Музрапов Турғун («Расулуллоҳнинг суннатлари» ҳақида видеолавҳа)

    «Китоблар» йўналишида:
    1-ўрин – Мирносир Ҳасанов («Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам»)
    2-ўрин – Саъдуллоҳ Камолиддин ҳожи («Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёти»)
    3-ўрин – Эргашев Ҳасанбой («Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим»)

    «Оламларга раҳмат Пайғамбар» номли сийрат танловининг Олий ўринига «Оламларга раҳмат пайғамбар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидаги раҳмат» номли китоби ғолиб деб топилди ва Ҳаж йўлланмаси муаллифлар жамоасидан Хонзода Абдулвоҳид қизига тақдим этилди.

    Танловнинг номинация ғолиблари:

    «Энг ёши улуғ иштирокчи»:
    - Олимжон Бўриев
    - Аҳмаджон домла Бобомурод
    - Атабоев Абдумуталиб

    «Энг матонатли иштирокчи»
    - Юлдашев Козимжон (кўзлари ожиз)
    - Сирожов Истам (I гуруҳ ногирони)

    «Энг чиройли безакли китоб»
    - Абдукамол Абдужалилов

    «Аёллар ҳақидаги сийрат китоби»
    - Толиб Низом
    - Бобомурод Эрали

    «Сийратнинг энг яхши манзумаси»
    - Шукурулла Дадашев
    - Имомгазарова Мовлуда

    «Энг таъсирли видеолавҳа»
    - Расходжаeв Акмалходжа Адхамходжаeвич.

    «Энг изланувчан муаллиф»
    - Валихонтўра Бухорий

    «Энг яхши сийрат бадиаси»
    - Файзиев Акбаржон

    – «Мақолалар», «Медиа ва инновацион лойиҳалар» ва «Китоблар» йўналиши ғолиблари пул мукофоти билан тақдирланди;

    – «Оламларга раҳмат Пайғамбар» танлови номинация ғолибларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

    Аллоҳ таоло барчаларига ғолибликни муборак айласин, қолган иштирокчиларга ҳам келгусида муваффақиятлар ато этсин.

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси
    Матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates