Таълим муассасасида ўқиш муддати 4 йил бўлиб, бакалавр даражасидаги олий диний маълумотли ҳадис илмлари, диний фанлар ва араб тили бўйича мутахассислар тайёрланади.
Имом Термизий номидаги ислом институтига 2024-2025 ўқув йили учун қабул эълон қилинади. Ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2024 йил 14 августдан 20 августга (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қадар давом этади.
Абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- таълим муассасаси ректори номига ариза;
- паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
- ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
- 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади).
Абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича қабул имтиҳонларини топширадилар:
- Араб тили (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл
- Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (ижодий имтиҳон) 63 балл
- Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл
Араб тили бўйича B2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.
Маълумот ўрнида: Таълим муассасасига ҳужжат топшириш учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Қабул имтиҳонларини ўтказиш санаси бўйича қўшимча маълумот берилади.