Шавкат Мирзиёев «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига табрик йўллади

    Давлатимиз раҳбарининг табригини Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси-спичрайтер Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.

    Айни пайтда пойтахтимиздаги «Hilton» мажмуасининг анжуманлар залида «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусидаги нуфузли халқаро конференция ўз ишини бошлади. Анжуман аввалида Қуръони карим тиловат қилинди.

    Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Хайриддин Султонов «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусидаги нуфузли халқаро конференция иштирокчиларига давлатимиз раҳбарининг табригини ўқиб эшиттирди.

    «Конференциямизнинг «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» деб номланиши ҳам бежиз эмас. Ҳаммамиз яхши биламизки, ислом дини одамзод учун тинчлик ва омонлик дини ҳисобланади. Муқаддас Қуръони каримнинг «Бақара» сураси 208-оятида «Эй имон келтирганлар! Барчангиз ёппасига тинчлик ишига киришингиз» дейилиши бежиз эмас.

    Бугунги глобаллашув даврида жумладан исломофобия кўринишлари мусулмон жамиятларининг тафаккур тарзига, маданияти, урф-одатлари ва қадриятига таъсир кўрсатаётганига ҳаммамиз гувоҳмиз», дейилади табрикда.

    Анжуман ишида Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этмоқда.

    Маълумот ўрнида мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 19 cэнтябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Ўзбекистонда «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббуси доирасида ташкил этилди.

    Конференция давом этмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates