Дин ишлари бўйича қўмита диншунослик экспертизасидан ўтказилмаган ахборотларни тарқатишдан огоҳлантирди

    Рамазон ойида одамлар орасида диний мазмундаги материалларни тарқатиш, шунингдек, интернет тармоғига юклаш ҳолатлари табиий равишда ортади.

    Қўмита ахборот хизмати баёнотига кўра, ўтган йиллар давомида олиб борилган мониторинг натижалари, фуқаролардаги бу иштиёқдан турли экстремистик, террористик ташкилотлар ҳамда ақидапараст шахслар доим ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланиб, аҳоли орасида ўзларига тегишли бўлган контентларни кенг тарқатишга ҳаракат қилишини кўрсатмоқда.

    Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, ҳар қандай диний мазмундаги материаллар диншунослик экспертизаси ўтказилиши ва экспертизанинг ижобий хулосаси асосида уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрланиши, олиб кирилиши ва тарқатилиши мумкинлиги қайд этилган.

    "Мазкур ҳолатларни инобатга олган ҳолда Дин ишлари бўйича қўмита фуқароларимиздан диншунослик экспертизасидан ижобий хулоса олинмаган ҳамда шубҳали диний мазмундаги аудио, видео ва бошқа турдаги медиа маҳсулотларни интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларидан юклаб олмаслик ва тарқатмасликни сўрайди", дейилади баёнотда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates