Олимлар 18 минг йиллик сув ости вулқонини топишди

    Норвегиянинг Арктика университети тадқиқотчилари сўнгги музлик даври охирида отилиб чиққан сув ости вулқонини топишди.

    Бу кашфиёт Баренц денгизининг жануби-ғарбий қисмида амалга оширилди. Бу Норвегия сувларида топилган иккинчи шундай вулқондир.

    Тадқиқотчиларнинг фикрича, диаметри қарийб етти метр ва баландлиги тахминан 2,5 метр бўлган янги кашф этилган вулқон кенглиги тахминан 300 метр ва чуқурлиги 25 метр бўлган кратер ичида жойлашган. 18 000 йил аввал сўнгги музлик давридан кейин ундан катта миқдорда метан табиий равишда отилиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда.

    Ушбу ўзига хос вулқонлардан – бир неча юз метрдан бир неча километргача бўлган чуқурликдан асосан сув ва майда чўкинди жинслар отилиб чиқади. Улар ўтмишда Ерда мавжуд бўлган муҳитни тушуниш имконини бериши билан аҳамиятлидир, дейилади korrespondent.net сайтида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates