баннер
26 апр 2025
03:50

    Олимлар америкалик композиторнинг миясини “тирилтирди“

    Австралиялик олимлар жамоаси америкалик бастакор Элвин Лусенинг миясини “тирилтириш“га муваффа бўлди.

    Қайд этилишича, олимлар композиторнинг ҳужайраларидан электродларда мини-мияни (яъни, органоидни) ўстирган.

    Хабарда ёзилишича, органоид актив вақтида унинг электр сигналларини ўқий оладиган махсус қурилмага жойлаштирилади. Бу сигналлар компьютер томонидан қайта ишланади ва мусиқага айлантирилади.

    Маълумот учун, 2021 йилда вафот этган Элвин Лусе экспериментал мусиқанинг кашшофи (кашфиётчиси) бўлган. У айнан мана шу тадқиқот учун мукаммал ҳамкор ҳисобланар эди. Бастакор 1965 йилда ўзининг асосий асари “Яккахон ижрочи учун мусиқа“да жонли овоз яратиш учун мия тўлқинларидан фойдаланган бўлиб, бу тарихда илк кузатилган композиторлик иши саналади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech