Ердаги магнит бўрони G3 даражасигача кучайди

    Ердаги магнит бўрони G3 (кучли) даражасига етди, деб хабар берди Амалий геофизика институти “ТАСС”га.

    Ҳозирги вақтда Ер магнит майдонининг бузилиш даражаси бешта кўрсаткичли шкала бўйича G3 – “кучли” кўрсаткичга етди, бу ерда G5 “ўта кучли”, G1 эса “заиф”.

    G3 даражаси Ердаги энергия тизимлари билан боғлиқ, жумладан, хавфсизлик тизимларида нотўғри сигналлар ва ёғ трансформаторларининг “қайнаб кетиши” билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкинлигини англатади. Бундан ташқари, сунъий йўлдош ва паст частотали радионавигацияда ва юқори частотали радиоалоқада узилишлар бўлиши мумкин. Ўрта кенгликларда қутб ёғдусини кузатиш мумкин бўлади.

    Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси ва Сибир Фанлар Академияси Қуёш-Ер физикаси институти мутахассислари: “Бўрон жуда беқарор давом этмоқда ва графикларда ҳамма нарса қизил рангда акс этган бўлса-да, аслида бунинг ортида бўроннинг бир қатор кучайиши ва заифлашуви бор”.

    Башорат қилинишича, магнит бўрони 17 апрель куни куннинг биринчи ярмида тўхтайди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates