Олимлар ҳаёт белгилари мавжуд сайёрани топишди, унда бир йил 33 кун давом этади

    Кембриж олимлари: Арслон юлдузлар туркумидаги K2-18b сайёрасида ҳаёт белгилари топилди.

    Кембриж университети астрономлари гуруҳи Ердан ташқарида мавжуд бўлиши мумкин бўлган ҳаёт белгиларидан бири топилганини эълон қилди. Тадқиқотчилар Ердаги тирик организмлар томонидан ишлаб чиқариладиган K2-18b молекулаларини экзосайёра атмосферасида аниқлашди. Бу кашфиёт шов-шувга сабаб бўлди ва аллақачон Қуёш тизимидан ташқарида ҳаётнинг “энг кучли далили” деб аталди.

    Кўриб чиқилаётган экзосайёра K2-18b Арслон юлдуз туркумида жойлашган бўлиб, ўз юлдузи атрофида Ердан 124 ёруғлик йили узоқликда айланади. Кембриж университети профессори Никку Мадхусудхан бошчилигидаги гуруҳ уни Жеймс Уэбб коинот телескопи (JWST) ёрдамида ўрганиб чиқди ва атмосферада тирик организмлар мавжудлиги билан боғлиқ бўлган моддалар – метан ва карбонат ангидриднинг кимёвий изларини топди, деб хабар беради lenta.ru.