Патентланган технология муаллифи, университетнинг дон, нон пишириш ва қандолатчилик технологиялари кафедраси доценти Роман Кандроковнинг айтишича, ун сояни қайта ишлашнинг иккиламчи маҳсулоти ҳисобланади. У паст калория ва кўп тўйинмаган ёғ кислоталарига эга.
“Сояда нафақат оқсиллар, балки унинг таркибида одам организми учун зарур бўлган минераллар: калий, натрий, кальций, темир, рух, шунингдек, B ва C витаминлари мавжуд”, дея аниқлик киритди у.
Унинг сўзларига кўра, соя унидан нон ва унли қандолат маҳсулотлари тайёрлаш мумкин. Шу билан бирга, бу маҳсулот метаболизмни яхшилайди ва холестеринни камайтиради, деб хабар беради aif.ru.