Олис Томдида ҳам "Истеъмолчилар уйи" очилди

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари билан ижтимоий шерикликда қатор лойиҳаларни ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ этмоқда.

    Жумладан, истеъмолчилик соҳасида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билимини оширишга кўмаклашиш, кутубхоналар фаолиятини ташкил этиш мақсадида “Истеъмолчи кутубхонаси” ҳамда “Истеъмолчилар уйи” лойиҳалари ишлаб чиқилди. Лойиҳа доирасида бугунги кунда мамлакатимизнинг ўттиздан ортиқ туман ва шаҳрида “Истеъмолчи кутубхонаси” ва “Истеъмолчилар уйи” маъмурий комплекслари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

    Яқинда Навоий вилоятининг олис чўл ҳудуди – Томди туманида жойлашган "Истеъмолчилар уйи" маъмурий комлексининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Унда туман ҳокими Қайрат Алдабергенов, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов, сенатор Улуғбек Файзиев иштирок этиб, юртимизда аҳолининг истеъмолчи сифатида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

    Ушбу “Истеъмолчилар уйи” маъмурий комплекси “Zarafshоn Golden Group” компанияси ҳомийлиги асосида қурилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates