Олис ва чекка туманда мураккаб жарроҳлик амалга оширилди

    Саломатлик 19 июн 2021 2509

    Восит Воҳидов номли Республика хирургия илмий амалий тиббиёт маркази жарроҳлари Сирдарёлик жарроҳлар ҳамроҳлигида Гулистон ва Оқолтинда мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказди.

    Икки кундирки Восит Воҳидов номли Республика хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Саидмурод Исмоилов бошчилигидаги жарроҳлар Сирдарёда бўлиб турибди.

    Улар вилоятидаги вилоят Кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, мазкур муассасаларнинг жарроҳлик бўлимидаги жарроҳлар учун маҳорат дарсини ўтказди. Шу билан бирга ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир аҳволдаги беморлар билан учрашиб, ташхис натижасига қараб мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказди.

    Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази хирургия марказига ошқозон яра хасталиги хуружи билан ётқизилган, Бахт шаҳридан келган 23 ёшли Мадинабонуда лапаротомия операциясини, чап оёқ веналар варикоз хасталиги боис умумий хирургия бўлимида ётган, Сайхунободлик, 40 ёшли Уйғунда нарат усулида траянов операциясини, иккала оёқ веналари варикоз хасталиги ҳисобига мазкур марказ умумий хирургия бўлимида ётган 24 ёшли Миркамолда клапп-нарат усулида иккала оёғида жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлса, қорин олд девори чурраси ташхиси билан мазкур бўлимга ётқизилган Қозоғистон Республикасининг Еттисой туманидаги Атақонус овулидан келган 64 ёшли Зебо опада лапаротомия қорин парда орқа соҳасини ҳамда киста бўшлиғини очиш йўли билан мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

    Ушбу жарроҳлик амалиётларини Восит Воҳидов номли Республика хирургия илмий амалий тиббиёт марказ профессори Руслан Ефимович Лигай, Абдулла Мадриамов, Баҳром Омонов, Юнус Назаровлар вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказ хирургия бўлими бошлиғи, хирург Зоҳид Эркабоев, хирург Акмал Уралов, Эркин Алиқулов, Шуҳрат Деҳқоновлар ҳамроҳлигида ўтказди. Беморларни аҳволи анча яхши, ҳозир мазкур бўлимда шифокорлар назорати остида даволаняпти.

    Марказ раҳбари, тиббиёт фанлар доктори Саидмурод Ибрагимов бошчилигидаги шифокорлар Оқолтин туманида бўлиб, қон-томир, хирургик, таянч аъзолари касалликларидан азият чекиб келаётган ва диспансер назоратида турган 9 нафар беморни тиббий кўрикдан ўтказиб, даволаниш бўйича маслаҳат берди.

    Шундан сўнг, ижтимоий ҳимояга ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлган 5 нафар беморларда қорин олд девор чурраси, сурункали тошли холецистит, гипертония касаллиги, семизлик, ўнг томонлама қийшиқ чов ёрғоқ чурраси, сурункали тошли холецистит, чап оёқ варикоз касаллиги билан боғлиқ мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказди.

    Ушбу мураккаб жарроҳлик амалиётларини Тошкентлик жарроҳлар Гулистонлик ва Оқолтинлик жарроҳлар ҳамроҳлигида ўтказди, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

    Муҳими, мазкур марказ олимлари томонидан Сирдарёда маҳаллий жарроҳлар ҳамроҳлигида ўтказилган мураккаб жарроҳлик амалиёти уларнинг малакасини ошишида катта ёрдам бўлди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates