Олий Мажлис Сенати ҳамда БАА Федерал миллий кенгаши ҳамкорлиги амалий мазмун билан бойитилади

    Халқаро ҳамкорлик 6 декабр 2023 477

    БМТ иқлим ўзгариши бўйича конференцияси доирасидаги парламент сессиясида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб турган Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация 5-декабрда БАА Федерал миллий кенгаши Раиси Сақр Ғобаш билан музокара ўтказди.

    Кейинги йилларда Ўзбекистон ва БАА ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари ривожланиб, янги босқичга кўтарилди. Икки давлат парламентлари ўртасидаги алоқалар ҳам изчиллик касб этиб боряпти.

    Учрашувда икки давлат ҳамкорлигининг кенг доираси, жумладан сиёсий, савдо иқтисодий, иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этиш соҳаларида ва айниқса, парламентлараро мулоқотни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

    Кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасида ўзаро товар айирбошлаш 4 баробарга ўсиб, 2023-йил январь-сентябрь ойларида ўзаро савдо 475,7 миллион долларни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоизга ошган.

    Юртимизда фаолият юритаётган БАА сармоялари иштирокидаги корхоналар сони 5 йилда 2,5 баробарга ошди. “Яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, туризм инфратузилмаси каби йўналишларни қамраб олган инвестиция лойиҳалари портфели 4 миллиард доллардан зиёдни ташкил этади.

    Томонлар мамлакатларимизда ушбу кўрсаткичларни бир неча баробарга ошириш имконияти мавжуд эканини, бу борада парламентлар ҳам фаоллик кўрсатиши лозимлигини таъкидлади.

    Парламентлараро ҳамкорлик мамлакатларимиз ўртасидаги барча даражадаги алоқаларни ривожлантиришда муҳим механизмлардан бири ҳисобланади. Шу маънода Ўзбекистон ва БАА парламентлари ўртасидаги муносабатлар изчиллигини таъминлаш, хусусан, қонун ижодкорлиги ва парламент назорати йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.

    Олий даражада эришилган келишувлар асосида қабул қилинган “йўл хариталари”да белгиланган вазифалар ижроси устидан тизимли парламент назоратини ўрнатиш, “халқ дипломатияси”нинг муҳим жиҳати ҳисобланган “дўстлик гуруҳлари” фаолиятини жонлантириш лозимлиги қайд этилди.

    БМТ, Парламентлараро иттифоқ, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Олий Мажлис Сенати Раиси БАА Федерал миллий кенгаши Раисига 2024-йилда Ўзбекистонга ташриф буюришни таклиф қилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates