баннер
11 апр 2025
02:14

    Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Парламент аёллари форумининг 39-сессиясида 3 йилга Президент этиб сайланди

    Тошкентда ўтказилаётган Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеяси доирасида 5 апрель куни Парламент аёл аъзолари бюросининг 1-мажлиси бўлиб ўтди.

    Мажлис давомида Парламент аёл аъзолари форуми 39-сессияси Президентлигига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева номзоди таклиф этилди.

    Ўз навбатида, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ўз чиқишида мазкур сессия Президентлигига унинг номзодини илгари сургани учун Синтия Лопес Кастро хонимга миннатдорчилик изҳор этди.

    Шунингдек, Парламентлараро иттифоқнинг юбилей ассамблеяси доирасида ташкил этиладиган тадбирлар, кўриб чиқиладиган долзарб мавзулар, жумладан гендер тенгликка оид масалалар, муҳокамалар, илгари суриладиган ташаббуслар бутун дунё хотин-қизлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг турли соҳалардаги фаоллигини ошириш йўналишида парламентларнинг саъй-ҳаракатларини уйғунлаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.

    Иштирокчилар сессия давомида асосий эътиборни долзарб муаммоларга, шу жумладан, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг барча соҳалардаги фаоллигини таъминлаш ва парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига қаратдилар ҳамда форум доирасида илгари сурилган ташаббуслар глобал миқёсда амалий ифодасини топишига умид билдирдилар.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech