Олий Мажлис Сенати Раиси «БМТ-Аёллар» тузилмаси директори билан музокара ўтказди

    Олий Мажлис Сенати Раиси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Нарбаева Нью-Йорк шаҳрида «БМТ-Аёллар» тузилмаси директори Сима Сами Бахус билан учрашди.

    Ўзбекистон ва «БМТ-Аёллар» тузилмаси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, хусусан, ушбу ташкилотнинг мамлакатимиздаги фаолиятини янада фаоллаштириш, гендер тенгликни таъминлаш соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш каби масалалар муҳокама этилди.

    Сима Сами Бахус БМТ-Аёллар ташкилоти Ўзбекистонни минтақадаги асосий ҳамкор деб билиши, мамлакатдаги кенг кўламли ўзгаришлар ҳамда БРМни амалга оширишда фаол ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини қайд этди. Тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда хотин-қизларнинг иштироки масалаларида Тошкентнинг муҳим роли эътиборга олиниб, Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти доирасида Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди.

    – Ўзбекистон гендер тенгликни таъминлашда эришган сезиларли ютуқларни ҳисобга олиб, мамлакатингизни минтақа давлатлари орасида гендер масалаларини ишлаб чиқишда боғловчи роль ўйнаши мумкин бўлган кўприк сифатида кўрамиз – дея таъкидлади Сима Сами Бахус.

    Суҳбат якунида Ўзбекистон ва «БМТ-Аёллар» тузилмаси билан амалий лойиҳаларни татбиқ этган ҳолда ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates