Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

    Долзарб 21 декабр 2023 1264

    Олий Мажлис Сенатининг 48-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

    Унга кўра, Элза Шамсутдинова ўн йиллик муддатга, Анвар Элмуродов муддатсиз даврга, Баҳодир Эргашев ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.

    Шу билан бирга, Бобир Исломов, Отабек Мамажанов, Шерзод Мирзаҳакимов, Дониёржон Тожибоев, Фируз Турсунов, Фахриддин Халилов, Шерзод Шерқулов ва Хуршид Эшмуратов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

    Ялпи мажлис давомида ўн тўрт масала кўриб чиқилди. Шундан ўнтаси қонун, қолгани бошқа масалаларни ташкил этди.

    Мажлис якунида Сенат кенгашининг қарорлари тасдиқланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates