Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, вазирлик апрелни “Муҳандислик ойлиги” деб эълон қилди. Ойлик доирасида техника йўналишидаги ОТМларда турли танловлар ва мусобақалар ўтказилади.
Хусусан, шу йилнинг 15-17 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Келажак муҳандислари” халқаро фестивали бўлиб ўтади.
Фестиваль доирасида иқтидорли ёшлар ўртасида турли мусобақалар ташкил этилади:
- “Drone racing”
- Ҳаво жанги
- Ракета моделлаштириш
- Роботлар жанги
- Робототехника мусобақаси
- 3D моделлаштириш мусобақаси
- Муҳандислик ишланмалари кўргазмаси
- Авиамоделлар кўргазмаси
- “Art Engineering” намойишлари
- “Саноат муаммолари учун ечимлар” ҳакатони