Олмазор туманида янги когенерация қурилмаси бунёд этилмоқда

    “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан пойтахтимизнинг Олмазор туманида инвестиция лойиҳаси асосида электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 1,2 МВт, иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш қуввати 6,4 Гкал бўлган замонавий когенерация қурилмаси бунёд этилмоқда.

    Бу ҳақда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, умумий майдони 0,16 гектарни ташкил қилувчи замонавий энергоиншоотнинг умумий лойиҳа қиймати 45,7 млрд сўмга тенг бўлиб, у “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан Туркиянинг “Илтекно” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

    Шунингдек, қурилиш майдонида бир вақтнинг ўзида маҳаллий ва хорижий ташкилотларнинг 50 нафарга яқин ишчи-ходимлари ва 4 та махсус техника иш олиб бормоқда.

    Лойиҳа ишга туширилиши орқали йилига 8 млн кВт·соат электр энергияси ҳамда 52 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади.

    Айни кунларда лойиҳанинг пойдевор ишлари якунланиб, асосий қурилмаларни ўрнатишга тайёрланмоқда. Бу ерда Германиядан келтирилган газ-поршень қурилмаси ҳамда иккита “Bosch” қозонлари ўрнатилади. Замонавий усулда қурилаётган энергоқурилмада ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси аҳоли хонадонларига ёпиқ тизим орқали етказиб берилиши туфайли йўқотишлар умуман кузатилмайди.

    Лойиҳа жорий йилнинг охиригача ишга туширилиши режалаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates