Газлаштирилмаган ҳудудларда имтиёзли электр тарифлари жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистонда газлаштирилмаган ҳудудлардаги ҳовлилар ва табиий газ тармоқларига уланмаган кўп хонадонли уйлар учун электр энергиясига имтиёзли тарифларни жорий этиш бўйича ҳисоб-китобларга асосланган таклифлар ишлаб чиқилди.

    Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

    Қайд этилишича, энергия истеъмоли маданиятини ошириш ва электрлаштириш жараёнларини тезлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, овқат тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган, иситиш тизими тўлиқ электрлаштирилган ҳамда газ тармоқларига уланмаган хонадонларга ойлик истеъмол ҳажми асосида:

    • иситиш мавсумида — 2000 кВт/соатгача,
    • иситиш мавсумидан ташқари — 1000 кВт/соатгача,
    • амалдаги тарифларга нисбатан 50 фоизгача чегирма қўллаш таклиф этилмоқда.

    Таклифлар идоралараро келишувдан ўтган бўлиб, ҳозирда мавжуд электр тармоқларининг қўшимча юклама қабул қилиш имкониятлари бўйича техник аудит олиб борилмоқда. Энергетика вазирлиги, ИМВ, Ўзенергоинспекция, ҲЭТ АЖ ва ҲГТ АЖ томонидан қўшимча ўрганишлар ҳам давом этмоқда.

    Энергетика вазирининг таъкидлашича, механизм аниқ хулоса ва аудит натижаларига кўра келгуси йилдан амалиётга жорий этилиши мумкин. Жамоатчиликка эса жараёнга холисона ёндашиш ва расмий маълумотларга таяниш тавсия этилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates