“Олот” чегара постида 50 минг АҚШ долларини Ўзбекистондан яширинча олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

    Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона постига пиёда сифатида кириб келган фуқаро тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилади.

    Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

    Қайд этилишича, текширувларда божхона ходимининг оғзаки сўровида фуқаро ёнидаги 5000 АҚШ доллари ҳамда 38 млн сўм миқдордаги миллий валюталарни тақдим этган. Ушбу нақд пуллар қайта ҳисоб китоб қилинган вақтда эса, 5 000 АҚШ доллари дея тақдим этилган валюталар аслида, 10 000 АҚШ доллари, миллий валюталар эса, 38 млн сўм эмас балки, 61 580 000 сўм эканлиги аниқланди.

    Ўтказилган божхона кўриги давомида эса фуқаро яна 30 минг АҚШ долларини оёқ кийими остига ва 10 минг АҚШ долларини ён чўнтакларига беркитиб, олиб чиқишга уринганлиги тасдиқланди.

    Ҳозирда фуқаронинг мазкур хатти-ҳаракати юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жами 50 минг АҚШ доллари ва 61 580 000 сўм миқдоридаги миллий валюталар ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар вақтинча сақловга олинган.

    Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 млн сўмгача бўлган нақд валюта маблағларини ихтиёрий тарзда йўловчи божхона декларациясида кўрсатиб, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга рухсат этилади, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates