«Олтин қалам» XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танловни эълон қилинди

    Ўзбекистон журналистлари уюшмаси томонидан ҳар йили анъанавий ўтказиладиган «Олтин қалам» Миллий мукофоти учун халқаро танловни эълон қилинди.

    Танловда ҳар бир иштирокчининг 2023 йил 31 мартдан 2024 йил 31 мартгача босма ва интернет нашрларида эълон қилинган, радио ва телевидениеда эфирга узатилган 5 тадан 7 тагача материаллари кўриб чиқилади.

    Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

    Телевидение йўналиши бўйича (1-, 2-, 3-ўринлар);

    Радио йўналиши бўйича (1-,2-,3-ўринлар);

    Босма нашрлар йўналиши бўйича (1-, 2-, 3-ўринлар);

    Интернет нашрлари йўналиши бўйича (1-, 2-, 3-ўринлар);

    Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун – 1 та биринчи ўрин, 4 та иккинчи ўрин (ТВ, радио, босма ва интернет нашрлари йўналишлари бўйича);

    12 та рағбатлантирувчи номинациялар бўйича ўтказилади.

    Агар ижодий жамоа – газета таҳририяти танловда қатнашадиган бўлса, газетанинг 5 тадан 7 тагача сонини, теле ёки радиоканал жамоаси танловда иштирок этадиган бўлса, 5 тадан 7 тагача энг яхши кўрсатув ёки энг яхши эшиттиришнинг электрон варианти (ёхуд ҳаволаси) илова қилинади.

    Танловга ижодий ишлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари орқали, шунингдек, муаллифлардан тўғридан-тўғри электрон шаклда танлов матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб жорий йилнинг 5 апрелига қадар қабул қилинади.

    Танлов ғолиб ва совриндорларига:

    Танлов Бош миллий мукофоти соҳибига махсус диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва енгил автомобиль тантанали равишда топширилади.

    Биринчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 200 баробари миқдорида пул мукофоти билан;

    Иккинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 175 баробари миқдорида пул мукофоти билан;

    Учинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 150 баробари миқдорида пул мукофоти билан;

    Танловнинг рағбатлантирувчи номинациялари ғолиблари диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 100 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates