Омбудсман ишчиларнинг тўланмай келган 34 миллион сўм иш ҳақи ундириб берди

    Хоразм вилояти Урганч туманида яшовчи фуқаро Х.Д. қурилиш корхонаси раҳбари иш ҳақини бермагани бўйича Омбудсманга шикоят қилди.

    Мурожаатда қайд этилишича, 2019-2022 йиллар давомида мурожаатчи Х.Д. отаси ва акаси билан биргаликда механизатор вазифасида ишлаган ва иш берувчи билан ойига уч миллион сўмдан иш ҳақи берилишига келишилган. Лекин иш берувчи уларнинг сўнгги 3-4 ойлик иш ҳақини тўламаган. Фуқаро Х.Д. ушбу масалада турли идораларга қилинган мурожаатлардан натижа бўлмаганини билдирган.

    Мурожаат Омбудсманнинг Хоразм вилояти минтақавий вакили томонидан ўрганилди ва аниқланган ҳолатнинг қонуний ечими бўйича тегишли чоралар кўрилди. Натижада муаммо ўз ечимини топди. Ишчиларга 34 миллион сўм иш ҳақи тўлиқ тўлаб берилди.

    Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан Нукус шаҳрида жойлашган 1-сон Республика руҳий-асаб касалликлари диспансерига мониторинг ташрифини амалга оширди.

    Мониторингда 360 ўринга мўлжалланган диспансерда чегара, эркаклар, аёллар, ёш ўсмирлар, болалар, геронтология, психосоматика, психотуберкулёз ва умумий типдаги мажбурий даволаш бўлимлари мавжудлиги аниқланди.

    Маълум бўлишича, диспансердаги беморларнинг ётоқ жойлари ҳамда ювиниш хоналари ҳолати санитария-гигиена талабларига жавоб беради. Шунингдек, даволанаётган шахсларга аутсорсинг хизмати асосида кундалик таомномага мос иссиқ овқатлар берилаётгани, тиббиёт бўлимидаги дори-дармонларнинг яроқлилик муддати ўтмагани ва муассаса ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилгани маълум бўлди.

    Шу билан бирга, муассасада айрим камчиликлар ҳам аниқланди. Жумладан, беморларга яқин қариндошлари билан қисқа муддатли учрашув хоналари ажратилмаган. Айрим дори-дармон воситалари таъминотида узилишлар учраётган экан.

    Диспансерда даволанаётган шахслар билан билан жамоавий тартибда суҳбатлашилди. Омбудсманнинг минтақавий вакилига якка тартибда мурожаат қилиш истагида бўлган шахслар мурожаатлари ҳоли тарзда қабул қилинди.

    Омбудсман ахборот хизматидан маълум қилишларича, мониторинг якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates